Янгиликлар
“Саломатлик учун беш минг қадам” 17.08.2023

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-мартдаги "Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 92-сонли қарорининг, 3-иловаси 13-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Қибрай туман Наврўз маҳалласи раиси А.Абдуалибеков, маҳалла “Кексалар маслаҳати” гуруҳи раиси Ш.Мирзааҳмедова ташаббуси билан маҳалла нуронийлари, ўрта авлод вакиллари иштирокида “Саломатлик учун беш минг қадам” марафони ўтказилди.

Меҳнатдан қадр топган нуронийлар 17.08.2023

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик кенгашининг қарори билан турли соҳаларда Ватанимиз тараққиёти, оилалар мустаҳкамлиги, ёш авлод таълим-тарбияси йўлида фидойилик кўрсатиб, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган нафақа ёшидаги мингдан зиёд ҳамюртларимиз I, II, III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Бир нуроний ўн ёшга масъул 16.08.2023

Навоий шаҳридаги ёшлар марказида “Бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Кексалар улуғланган юртда файзу барака унади 10.03.2023

Навоий вилояти Кармана туманидаги “Оқсарой” тантаналар уйида ташкил этилган “Уч авлод учрашуви” тадбирида вилоятда узоқ йиллар юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги ё‘лида меҳнат қилган нуронийлар, айни пайтда меҳнат қилаётган ўрта авлод вакиллари ва ёшлар иштирок этди.

Фахрийлар саноат зонасида 09.03.2023

"Уч авлод учрашуви" иштирокчилари "Баркамол авлод" ёшлар кичик саноат зонасида бўлдилар. Дастлаб "Master class dizayn" МЧЖда бўлиб бежирим поябзаллар ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар. Лойиҳа қиймати қарийб 15 млрд. сўм бўлган корхона йилига 10 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаради. Бунинг учун 300 нафарга яқин ҳунарманд ёшлар ишли бўлади.

НАВОИЙ ШАҲРИДА «УЧ АВЛОД» УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ 09.03.2023

Тадбирда вилоятимизда узоқ йиллар давомида юрт равнақи, тинчлиги, ёш авлод таълим-тарбияси йўлида фидокорона меҳнат қилган кекса, ўрта авлод вакиллари ҳамда мамлакатимизнинг келажаги бўлган навқирон ёшлари таклиф қилинди.

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ 09.03.2023

"УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ".

Навоий шаҳридаги “Тинчлик” тантаналар мажмуасида “Нуронийларга эҳтиром” номли маънавий-маърифий тадбир бошланмоқда. 08.03.2023

Тадбир аввалида вилоятимиз равнақи йўлида турли соҳаларда меҳнат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган нуроний отахон ва онахонлар, бугун орамизда йўқ фахрийларимизнинг яқинлари, фаоллар ва ёшлар вакиллари шаҳар марказида қад ростлаган Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, буюк шоир руҳига эҳтиром кўрсатилди.

Қоракўл туманида «Уч авлод учрашуви» ўтказилди. 08.03.2023

Сўнги йилларда Юртимизда гўзал анъанага айланган тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган «Уч авлод учрашуви» маънавий-маърифий тадбирлари тумандошларимиз ҳаётида ҳам жуда катта аҳамият касб этиб бормоқда.

ФAХРИЙЛAР КЕНГAСҲИНИНГ НAВБAТДAГИ ЙИҒИЛИСҲИ БЎЛИБ ЎТДИ 07.03.2023

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида партия қошида Фахрийлар Кенгашини тузиш ҳамда унинг таркибини тасдиқлаш масаласи муҳокама қилинган еди.

Баҳор ва яшариш, гўзаллик ва нафосат байрами – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тадбир Урганч шаҳридаги 6-сон умумтаълим мактабида ўтказилди. 07.03.2023

Байрам тадбирига "Маърифат" ва "Жингавуз" маҳалларидаги оқила аёллар ҳаракати фаолари ва ёши улуғ фахрий онахонлар таклиф этилди.

ЎзЛиДеП Чилонзор тумани Кенгаши ҳузуридаги Фахрийлар Кенгаши 07.03.2023

Чилонзор туман ҳокимлиги Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Чилонзор тумани “Гавҳар” МФЙ билан ҳамкорликда “Уч авлод учрашуви” лойиҳаси доирасида “Нуронийлар эл ардоғида” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

"ПАНДИРОН"ДА "УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ 06.03.2023

"Пандирон" маҳалласи Касби туманидаги аҳолиси зич жойлашган ҳудудлардан бири. Пандирон қишлоғи бир неча олимлару-проффессорларни улғайтирган юрт.

Сурхондарёда “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди 05.03.2023

Бугун Термиз туманидаги “Марварид” дам олиш масканида вилоятимиз шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган нуроний отахон ва онахонлар, давлат мукофотлари соҳиблари, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, ижтимоий соҳа илғорлари, ижодий ташкилотлар вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.

Байрамингиз муборак бўлсин, Азиз Аёллар 04.03.2023

Бугун туманимизнинг қуйидаги 20 та маҳаллаларида 8-март "Халқаро хотин-қизлар куни" шодиёналари нишонланди:

ХАЗОРАСП ТУМАНИДА “УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” БЎЛИБ ЎТДИ 04.03.2023

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан нуронийларнинг чуқур билими ва бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланган ҳолда навқирон авлод маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик руҳини янада мустаҳкамлаш, нуронийлар ва ёшларнинг узвий ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда "Уч авлод учрашуви" тадбирларини янгича мазмун-моҳият билан бойитган ҳолда ўтказиб бориш анъана тусини олди. “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви, ҳудудлардаги “Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари” ҳамда “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик тузилмаси ташаббуси билан ўтказиб келанётган “Уч авлод учрашуви” маърифий тадбирлари шукуҳи бутун мамлакатимиз ҳудудларини қамраб олди.

Чирчиқда “Уч авлод учрашуви” кўтаринки руҳда ўтди 04.03.2023

Уч авлод учрашуви — бу уч давр кишиларининг ҳаёт тажрибалари, машаққат ва ғалабалари, инсонпарварлик ва миллий анъаналари жам бўладиган тарихий жараён.

ҚАҲРАМОНЛАР ИБРАТИ 03.03.2023

Наманган Давлат Университетида ўтказилган "уч авлод учрашуви"

НУРОНИЙЛАР “ЯШИЛ МАКОН” АКЦИЯСИНИ БОШЛАБ БЕРИШДИ 02.03.2023

“Нуроний” жамғармаси республика Бошқарувида “Яшил Макон ўз ҳудудимиздан бошланади” шиори доирасида «Яшил макон» лойиҳасининг баҳорги мавсумига старт берилди ва мевали ҳамда манзарали кўчатлар экилди.

“Уч авлод учрашуви” 02.03.2023

Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида жорий йил 28 февраль куни Нуронийлар жамоатчилик Кенгашининг ташаббуси билан навбатдаги "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди. 30 нафар нуронийлар ва фахрийлар, 45 нафар бугунги кун яратувчилари ва Устозлар ҳамда МФЙ раиси ва мутасаддиларини ўқувчи ёшлар тантанали кутиб олдилар. Аввало, тадбир иштирокчилари мактабда ташкил этилган тўгараклар, касб-ҳунарга йўналтириш бўйича амалий ишлар билан танишдилар. Тикувчилик, гул ясаш, пишириқлар тайёрлаш, меҳмон кутиб олиш, дурадгорлик, сартарошлик каби 60 тадан ортиқ касбларни эгаллаш жараёнлари билан танишдилар. Асосий тадбир мактаб фаоллари залида кўтаринки руҳда ўтказилди. Туман НЖК раиси А.Мамажанов тадбир иштирокчиларни табриклаб, кечани очиб берди. Вилоят Нуронийлар кенгаши масъул ходими А.Болтабоев Юртбошимизнинг ташаббуслари билан тизимли ўтказилаётган "Уч авлод учрашувлари"нинг мазмун-моҳиятини тушунтириб берди. Фарзандлар тарбиясида нуронийларнинг бой тажрибаси катта аҳамият касб этиши эътироф этилди. Салом бериш одоби, ота-оналар ва устозларни ҳурмат қилиш, ҳар бир ёш қалбида ватанпарварлик ҳиссини жо этиш кераклиги ўқтирилди. Нуронийлар ўзларининг ҳаёт тажрибаларини сўзлаб бердилар. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши аъзоси , депутат- "Ватанпарвар" ташкилоти бошлиғи М.Норхонова. меҳнат фахрийси А.Абдумуталов ва бошқалар бугунги дорилзамон кунлар қадрига етиш, она-Ватан равнақи учун барча дахлдорлиги, мамлакат ривожига барча камарбаста бўлиши кераклигини ўқтирдилар. Куй-қўшиқларга уланди, ўқувчилар она-Ватан, ота-оналар ва фахрийларни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқларни ижро этдилар. Мактабда ташкил этилган фан олимпиядаси ғолибларига Фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Мактаб директори О.Турсунова ва бир гуруҳ ўқувчилар ташриф буюрганларга миннатдорчилик билдирган ҳолда яхши ўқишга, намунали-интизомли, чет тилларни ва касб-ҳунарни эгаллаган "Баркамол авлодни" вояга етказишга ваъда бердилар. Тадбир ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилди.