Чилонзор туман ҳокимлиги Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Чилонзор тумани “Гавҳар” МФЙ билан ҳамкорликда “Уч авлод учрашуви” лойиҳаси доирасида “Нуронийлар эл ардоғида” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир 188-сонли ўрта таълим мактабининг анжуманлар залида бўлиб ўтди. Тадбирда Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати, ЎзЛиДеП фаоли Р.Хидиятуллина, Чилонзор туман ҳокимлиги Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари ўринбосари Б.Юсупов, маҳаллада яшовчи нуроний отахонлар ва онахонлар, маҳалла фаоллари, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этишди.
Тадбир давомида нуроний отахонлар ва онахонлар ўз хаётий тажрибаларидан келиб чиқиб ёш авлодга маслаҳатлар бериб ўтдилар. Тадбир сўнгида нуроний отахон ва онахонларга эсдалик совғалари топширилди.