Навоий вилояти Кармана туманидаги “Оқсарой” тантаналар уйида ташкил этилган “Уч авлод учрашуви” тадбирида вилоятда узоқ йиллар юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги ё‘лида меҳнат қилган нуронийлар, айни пайтда меҳнат қилаётган ўрта авлод вакиллари ва ёшлар иштирок этди.
бугунги кунда мамлакатимизда кексаларни ҳурмат қилиш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш давлат сиёсатининг устувор ё‘налишларидан бирига айланди. Бу борада Президентимизнинг 2022 йил 15 март куни “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори қабул қилинган.
Дарҳақиқат, кексалари бор хонадонда қувонч, файзу барака, хотиржамлик бор. Кексаларга эҳтиром, э’тибор ва ғамхўрлик кўрсатиш эса азалий қадриятларимиздан ҳисобланади. Дастлаб учрашувда вилоят ҳокими Нормат Турсунов сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, нуронийларимиз учун яратилаётган шароитлар, ёши улуғ инсонларга э’тибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, меҳнат фахрийларини э’зозлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини та’кидлади.
Ўз навбатида кекса отахон ва онахонларимиз ҳам ёш авлод вакилларига пурма’но, ҳикматларга тенг насиҳатларини беришди ва яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш, тинчлик деган улуғ не’матнинг қадрига етиш, эл-юрт корига яраш – улуғ ва мас’улиятли иш эканлиги ҳақида гапириб, ҳаётий тажрибаларини сўзлаб берди.
Байрамона дастурхон атрофида жам бўлган тадбир иштирокчилари хушовоз хонандалар, эл ардоғидаги сан’аткорлар томонидан Ватанни, она юртни тараннум этувчи дилдортар куй-қўшиқларни тинглаб, рақсларга тушди.
Албатта, бу каби ма’навий-ма’рифий тадбирлар ёшларни ма’нан етук бўлиб улғайишига, ватанпарварлик туйғуларини янада чуқур сингдиришга, меҳнат фахрийларининг ҳаёт мактаби билан яқиндан танишишга хизмат қилади.