Янгиликлар
Бир нуроний ўн ёшга масъул 16.08.2023

Навоий шаҳридаги ёшлар марказида “Бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танлов “Бир нуроний ўн ёшга масъул” лойиҳаси асосида ёшларга бириктирилган нуронийларни жамият ҳаётига фаол жалб қилиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшларимиз тарбиясида кекса авлод вакиллари тажрибасидан кенг фойдаланиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ажрим ёқасида турган ёш оилалар ўртасида барқарор муҳитни вужудга келтириш борасида амалга оширилаётган ишларни тарғиб қилиш ва ижросини таъминлашда фаол иштирок этаётган нуронийларни рағбатлантиришга қаратилган.  

 

 

Кўрик-танловда туман (шаҳар) босқичида биринчи ўринни эгаллаган нуронийлар уч шарт бўйича ўзаро беллашди. Якуний натижаларга кўра, 2-ўринни хатирчилик Худойқул Мамадиёров ва 3-ўринни конимехлик Даурен Шамбетов эгаллади.

Биринчи ўринни карманалик Гулнора Жабборова қўлга киритиб, кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этадиган бўлди. Барча ғолиб ва совриндорлар, фаол иштирокчиларга “Диплом”, пул мукофоти ҳамда эсдалик совғалари топширилди.  

 

А.Бўриев, ЎзА

Сўнги янгиликлар