Янгиликлар
“Саломатлик учун беш минг қадам” 17.08.2023

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-мартдаги "Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 92-сонли қарорининг, 3-иловаси 13-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Қибрай туман Наврўз маҳалласи раиси А.Абдуалибеков, маҳалла “Кексалар маслаҳати” гуруҳи раиси Ш.Мирзааҳмедова ташаббуси билан маҳалла нуронийлари, ўрта авлод вакиллари иштирокида “Саломатлик учун беш минг қадам” марафони ўтказилди.

Мазкур марафон бадантарбия машғулотлари билан бошланиб, Наврўз маҳалласининг "Ибн Сино" ва "Хуррият" кўчалари бўйлаб давом эттирилди.
Мунтазам равишда пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини олдини олади ва танадаги ортиқча калорияни йўқотишда ёрдам беради. Шундай экан, ҳаётингизнинг бирламчи муҳим омили бўлган соғлигингизга вақтида эътибор қаратинг.

Сўнги янгиликлар