Янгиликлар
"Жонажон юртим фаровонлигига ҳисса қўшаман” 02.03.2023

Шиори остида барча овул ва маҳаллаларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари бошланди Обод юртнинг файзи, таровати ўзгача бўлади. Зотан, озодалик, поклик, саранжом ва саришталик юртимизнинг янада кўркам бўлишига замин яратади. Бунда халқимизнинг йиллар давомида шаклланган эзгу қадрияти – ҳашар муҳим ўрин тутади. Қорақалпоғистон Республикаси “Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши ташаббуси билан “Жонажон юртим фаровонлигига ҳисса қўшаман” шиори остида Амударё туманининг барча овул ва маҳаллаларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин бошлаб юборилди. Жумладан, 25 февраль куни туманнинг Олмазор маҳалласида бўлиб ўтган ҳашар ҳам ёш авлод қалбида миллий анъаналаримизни қадрлашга, муқаддас қадриятларимизни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Фарғона вилояти Ўзбекистон Туманида "Уч Aвлод Учрашуви" бўлиб ўтди 27.02.2023

Маҳаллаларда мана шундай файзли учрашувлар тез-тез ўтказиб турилса, ёшлар тарбиясига ҳам ижобий таъсир қилар еди.

“Уч авлод учрашуви” 20.02.2023

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-20-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Республика Бошқаруви ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамкорлигида темурий шаҳзода, Бобурийлар сулоласи асосчиси, буюк подшоҳ, ўзбек мумтоз адабиётининг ёрқин вакили, санъатшунос, элшунос олим Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо ҳаёти ва ижодига бағишланган “Уч авлод учрашуви” маърифий тадбири ташкил этилди. Тадбирда бобуршунос ва шарқшунос олимлар, Ўзбекистон Қаҳрамони, “Нуроний” жамғармаси Республика Бошқаруви раиси, сенатор Содиқжон Турдиев, Қонунчилик палатаси депутати шоир Иқбол Мирзо, тарих фанлари доктори, профессор И.Бекмирзаев, Ўзбекистон халқ артисти З.Суюнова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист И.Арабов, меҳнат фахрийлари, нуронийлар, Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ўқитувчилари, ва талабалар иштирок этишди. Тадбирда адабиётшунос олимлар, шоирлар ва узоқ йиллар жамиятимиз тараққиёти йўлида фидоийлик билан меҳнат қилган Ўзбекистон Қаҳрамонлари маданият ва санъат арбоблари Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлаб, унинг заковати, даҳоси ёшларга ибрат мактаби эканини алоҳида эътироф этишди. Айниқса жаҳон адабиёти ва манбашунослигидаги энг муҳим, ноёб ёдгорликлардан бири, ўзбек адабиётидаги дастлабки насрий мемуар ва тарихий-илмий асар ҳисобланмиш «Бобурнома»ни ўқиб ўрганиш, ёшларни ватанпарварлик турҳида тарбиялашда муҳим ағамият касб этиши, маънавият, тарбия, маърифат ва маданият воситасидаги бундай учрашувлар илм-маърифат, таълим-тарбия ва Янги Ўзбекистон тараққиётига дахлдорлик туйғуларининг шаклланишида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Мамлакатимизда бугунги кунда ёшларга катта ишонч билдирилаётгани, уларни Она Ватанга муҳаббат, садоқат руҳида билимли, салоҳиятли, оқил ва заковатли қилиб тарбиялашга, ёшларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, билим олиши, касб-ҳунарли бўлиши ва жамият ҳаётидан муносиб ўрин эгаллаши учун яратилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар алоҳида эътироф этиб ўтилди.

Авлодлар эстафетаси 19.02.2023

2023 йилнинг 7 февраль куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг анжуманлар залида Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Уч авлод учрашуви” тадбирлари доирасида Ўзбекистон Қаҳрамонлари ва ёшлар учрашуви ташкил этилди

Уч Aвлод Учрашуви 18.02.2023

ИЧКИ ИШЛAР ВAЗИРЛИГИ НAВОИЙ AКAДЕМИК ЛИТСЕЙИДA "УЧ AВЛОД УЧРAШУВИ ТАШКИЛ ЕТИЛДИ"

Ўзбекистон “Ветеран” жангчи фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ташкил топганлигининг 29 йиллиги ҳамда Чекланган контингент ҳарбий қисмларини Афғонистон ҳудудидан олиб чиққанлиги муносабати билан тадбир ташкил этилди. 18.02.2023

Ўзбекистон “Ветеран” жангчи фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ташкил топганлигининг 29 йиллиги ҳамда Чекланган контингент ҳарбий қисмларини Афғонистон ҳудудидан олиб чиққанлиги муносабати билан тадбир ташкил этилди. 1979-1989 йиллар давомида афғон юртига минглаб ватандошларимиз ҳарбий хизматга ва меҳнатга сафарбар этилган. Унда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳудудидан ҳарбийлар, милиция, махсус хизматлар ва фуқаролар меҳнат отрядларини ҳисобга олган ҳолда Республикамиздан 850 мингдан ортиқ киши иштирок этган. Хусусан, жангларда Чуст туманидан ҳам 420 нафар йигитлар иштирок этди, 12 нафар жангчилар жанг майдонларида ҳалок бўлишди ва 408 нафари қайтиб келган.

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ. 28.12.2022

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ. Самарқанд тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Унда туманимизни ҳар томонлама ривожланишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ фаол юртдошларимиз, шу жумладан, корхона ташкилот раҳбарлари, ишчи ходимлар, депутатлар ва тадбиркорлар, кенг жамоатчилик вакиллари муносиб тақдирланди. “Ўзбекистон Конститутсиясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонларини вилоят ҳокимнинг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов ҳамда туман ҳокими С.Усмановлар ўз эгаларига топширишди. Қувончли тамони шундаки, тақдирланганлар орасида 18 нафар нуронийлар борлиги уларга нисбатан чуқур ҳурмат ва эътибордир.

Халқ розилиги: шўрқишлоқликларнинг кўп йиллик орзуси ушалди 28.12.2022

💠Хабар берилганидек, Президентимиз топшириғига асосан, 24 та вазирлик ва идора раҳбарларидан иборат Республика ишчи гуруҳи аъзолари вилоятларда шароити оғир бўлган энг чекка қишлоқларда бўлишиб, аҳолининг кундалик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган энг долзарб муаммоларни ўрганиш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича Андижон вилояти Асака туманида ҳам ўрганиш ишлари олиб боришган эди. Ўрганишлар натижасида аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётган, аҳолини қийнаб келаётган масалалар тингланган эди.

Зарафшон шаҳар"Қурувчи" маҳалласи 22.11.2022

Зарафшон шаҳар"Қурувчи" маҳалла фуқаролар йиғинида 2020-йил 28-майдаги "Кексаларни давлат тамонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги 340-сонли қарорига асосан ҳар ҳили ноёбр ойи "Кексалар учун туризим ойлиги" этиб белгилаб қўйилган. Шу муносабат билан ҳудудда яшовчи кекса нуронийларга саёҳатлар ташкил этилди ҳамда бир паёла чой устида дастурҳон ташкил этилиб суйҳбатлар уюштирилди.

“КЕКСАЛАР УЧУН ТУРИЗМ ОЙЛИГИ” ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА! 19.11.2022

Кексаларимизни эъзозлаш, ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг катта ҳаётий тажрибаларидан оқилона фойдаланган ҳолда, ижтимоий фаоллигини янада ошириш борасида бугунги кунда юртимизда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 19 ноябрь куни Сариосиё тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлим ташаббуси билан туман худудида истиқомат қилувчи кекса авлод вакиллари, ёшлар иштирокида шахмат - шашка мусобакалари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат баёроғи 31 йиллиги қутлуғ бўлсин 18.11.2022

Ўзбекистон Республикаси Давлат баёроғи қабул қилинганига 31 йиллиги муносабати билан Янгиобод туманида маҳалла маслахатчиси бошчилигида Ёшлар, уюшмаган ёшлар ва маҳалладаги фуқаролар ҳамда туман спорт бўлими билан биргаликда "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида марафон бўлиб ўтди.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш марафони 17.11.2022

Жиззах вилоятида кексалар иштирокида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича марафон бўлиб ўтди. Турнир қатнашчилари бир қатор совринлар билан тақдирланди.

Самарқанд вилояти Булунғур туманида "Туризм ойлиги" 15.11.2022

Самарқанд вилояти Булунғур туманида 16 ноябрь куни "Туризм ойлиги "доирасида туман нуронийлар масканида нуронийлар ва ёшлар ўртасида шахмат турнири бўлиб ўтди.Турнир қатнашувчиларига бир пиёла чой , биринчи ,иккинчи ва учунчи ўринни эгаллаган совриндорларга совға саломлар берилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси, Гулобод МФЙда! 07.11.2022

Бугун, Давлатобод тумани фаоллари, маҳалла оқсоқоллари ҳамда МФЙ ходимлари иштирокида, ўзининг асалчилари ҳамда асалчилик марказлари билан машхур туманнинг Гулобод МФЙ ҳудудида "Яшил макон" "Долзарб 40 кунлик" кўчат экиш акцияси ўтказилди. Унда Маҳалла ҳайрия жамоат фонди, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари ҳамда маҳалла фуқаролари билан кўнгиллилар иштирокида йўл четларига 500 дан ортиқ шамшод кўчати, 50 дан ортиқ мевали дарахтлар, 30 дан ортиқ арча кўчатлари экилди.

"ҲАМ САЁҲАТ, ҲАМ ЗИЁРАТ" 05.11.2022

Бойсун тумани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги "Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 340-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 27 октябр 2022 йилдаги 9-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Туманда яшовчи бир гуруҳ отахон ва онахонлар Самарқанд шаҳрига бориб саёҳат ҳамда зиёрат қилиб келдилар.Нуронийларимиз мамлакат тинчлиги, эл-юрт фаровонлиги учун дуолар қилиб, шукроналар келтирдилар.

🔘 Косонсойлик кексалар саёҳатга чиқишди 03.11.2022

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 340-сонли қарорига асосан 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар “Кексалар учун туризм ойлиги”ни ўтказиш анъанага айланган.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 20 майдаги 340-сонли карорига асосан 1-30 ноябр кунлари "Кексалар учун туризм" ойлиги 01.11.2022

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 20 майдаги 340-сонли карорига асосан 1-30 ноябр кунлари "Кексалар учун туризм" ойлиги деб белгилангани муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси “Нуроний” жамғармаси томонидан 02-04 ноябрь кунлари Тўрткўл туманидан махалла ва овулларда "Бир нуроний 10 ёшга маъсул" лойихаси буйича жамоатчилик асосида иш олиб бораётган 25 нафар нуронийлар учун Бухоро шаҳрига саёҳат ташкил килиниб, нуронийлар Бухоро шаҳрининг "Мохи хоса",Эски шахар,"Минораи калон","Арк","Лаби Хавуз" тарихий обидаларига, Саид Амир Кулол, Хазрат Баховаддин Накшбандий зиератгохларига саёҳат қилдилар.

«Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир» 20.10.2022

Бугун, Мингбулоқ тумани 2 сонли касб-ҳунар мактабида Республика Маънавият ва маърифат маркази Мингбулоқ туман бўлими раҳбари Жўрабоева Дилфуза, Мингбулоқ туман бош Отинойиси Қодирова Хамидахон хожи она ва Мингбулоқ туман тарғибот гуруҳи рахбари, Мингбулоқ туман кенгаши депутати Анафияева Юлдузхон, Мингбулоқ туман Нуронийлар кенгаши раиси Саитмуродова Маҳсуда, Мингбулоқ туман Ички ишлар бўлими профилактика инспектори Кенжаев Мирзоҳид, Қолгандарё Жомеъ масжиди имом-ноиби Тожибоев Тохиржонлар иштирокида «Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Германия Федератив Республикаси “Ханнс Зайдел” жамғармаси делегация аъзолари маҳалла тизимини такомиллаштириш мақсадида Самарқандга ташриф буюрди 20.10.2022

Германия Федератив Республикаси “Ханнс Зайдел” жамғармаси делегация аъзолари жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси ваколатхонаси офис раҳбари Жавҳар Дўстов ва "Ханнс Зайдел” жамғармасининг Ўрта Осиё бўйича раҳбари жаноб Макс Георг Майер маҳалла тизимини такомиллаштириш мақсадида Самарқандга ташриф буюрди. Вилоятда маҳалла тизимида олиб борилаётган амалий ишлар билан яқиндан танишиб ўз фикр мулоҳазаларини баён этди.

Бобом, Бувим ва Мен - китобхон оила. 19.10.2022

Юнусобод тумани Нуронийлар кенгаши раиси ва аъзолари, "Исломобод" маҳалласи раиси ва фаол нуронийлари, 72- умумтаълим мактаби раҳбарияти, жамоаси ҳамкорликида "Бобом, Бувим ва мен - китобхон оила" мавзусида ўқувчилар билан давра суҳбати ўтказилди.