Юнусобод тумани Нуронийлар кенгаши раиси ва аъзолари, "Исломобод" маҳалласи раиси ва фаол нуронийлари, 72- умумтаълим мактаби раҳбарияти, жамоаси ҳамкорликида "Бобом, Бувим ва мен - китобхон оила" мавзусида ўқувчилар билан давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда нуронийлар ўқувчиларга китобни севишни, унга меҳр қўйишни, ҳамда эътиборли бўлишни таъкидладилар.
Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Тадбир ўқувчилар қалбида илм, маърифат ва Ватанга садоқатни уйғотди десак муболаға бўлмайди.