Кексаларимизни эъзозлаш, ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг катта ҳаётий тажрибаларидан оқилона фойдаланган ҳолда, ижтимоий фаоллигини янада ошириш борасида бугунги кунда юртимизда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 19 ноябрь куни Сариосиё тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлим ташаббуси билан туман худудида истиқомат қилувчи кекса авлод вакиллари, ёшлар иштирокида шахмат - шашка мусобакалари ўтказилди.