Янгиликлар
🔘 Косонсойлик кексалар саёҳатга чиқишди 03.11.2022

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 340-сонли қарорига асосан 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар “Кексалар учун туризм ойлиги”ни ўтказиш анъанага айланган.

Наманган вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, вилоят Нуронийлар жамоатчилик кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамда Косонсой туман ҳокимлигининг ташаббуси билан кексалар, фахрийлар учун Фарғона шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил қилинди.

Бугунги кунда техника ривожланган вақтда ҳам бу қизиқиш камаймаган, Фарғона вилояти бўйлаб саёҳатлари кексаларимиз ҳаётида эсдан чиқмайдиган вақеълик бўлди. 

“Кексалар учун туризм ойлиги” тадбирлари вилоятимизнинг барча туманлари бўйича ўтказилиши ва Фарғона водийсининг табиатига гўзал гўшаларга ҳам инсон қўли билан яратилган диққатга сазовор жойларга саёҳатлар уюштирилиши давом этмоқда.

Сўнги янгиликлар