Янгиликлар
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси, Гулобод МФЙда! 07.11.2022

Бугун, Давлатобод тумани фаоллари, маҳалла оқсоқоллари ҳамда МФЙ ходимлари иштирокида, ўзининг асалчилари ҳамда асалчилик марказлари билан машхур туманнинг Гулобод МФЙ ҳудудида "Яшил макон" "Долзарб 40 кунлик" кўчат экиш акцияси ўтказилди. Унда Маҳалла ҳайрия жамоат фонди, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари ҳамда маҳалла фуқаролари билан кўнгиллилар иштирокида йўл четларига 500 дан ортиқ шамшод кўчати, 50 дан ортиқ мевали дарахтлар, 30 дан ортиқ арча кўчатлари экилди.

Хусусан маъсуллар томонидан МФЙ ҳудудидаги 2 та ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар танлаб олиниб, ёрдам сифатида 15 дан ортиқ олча кўчатлари экилишига кўмаклашилди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, МФЙ нинг Тўрақўрғон кўчасида фуқаро Муталов Мухаммадодил томонидан аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида 40 ҳилдан ортиқ, арзон мевали ва манзарали кўчатлар сотиш ярмаркаси ташкил этилди.

Сўнги янгиликлар