Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ. 28.12.2022

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ. Самарқанд тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Унда туманимизни ҳар томонлама ривожланишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ фаол юртдошларимиз, шу жумладан, корхона ташкилот раҳбарлари, ишчи ходимлар, депутатлар ва тадбиркорлар, кенг жамоатчилик вакиллари муносиб тақдирланди. “Ўзбекистон Конститутсиясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонларини вилоят ҳокимнинг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов ҳамда туман ҳокими С.Усмановлар ўз эгаларига топширишди. Қувончли тамони шундаки, тақдирланганлар орасида 18 нафар нуронийлар борлиги уларга нисбатан чуқур ҳурмат ва эътибордир.

Сўнги янгиликлар