Янгиликлар
Халқ розилиги: шўрқишлоқликларнинг кўп йиллик орзуси ушалди 28.12.2022

💠Хабар берилганидек, Президентимиз топшириғига асосан, 24 та вазирлик ва идора раҳбарларидан иборат Республика ишчи гуруҳи аъзолари вилоятларда шароити оғир бўлган энг чекка қишлоқларда бўлишиб, аҳолининг кундалик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган энг долзарб муаммоларни ўрганиш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича Андижон вилояти Асака туманида ҳам ўрганиш ишлари олиб боришган эди. Ўрганишлар натижасида аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётган, аҳолини қийнаб келаётган масалалар тингланган эди.

🏘Тумандаги «Шўрқишлоқ» маҳалла ҳудуди аҳолисининг ҳам кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ички йўл масалалари ўз ечимини топмоқда.

☑️Аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш мақсадида қишнинг ноқулай об-ҳавосига қарамай йўлсозлар томонидан 700 метр масофадаги тупроқ-лойли кўчалар махсус техникалар ёрдамида текисланиб, тош-шағаллаштириш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Сўнги янгиликлар