Янгиликлар
Фарғона вилояти Ўзбекистон Туманида "Уч Aвлод Учрашуви" бўлиб ўтди 27.02.2023

Маҳаллаларда мана шундай файзли учрашувлар тез-тез ўтказиб турилса, ёшлар тарбиясига ҳам ижобий таъсир қилар еди.

Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам етган бундай маънавий-маърифий тадбирлар ел-юртимиз ҳаётида гўзал анъанага айланди. Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида “Янги Ўзбекистонда еркин ва фаровон яшайлик!” деган езгу ғоя асосида ўтказилаётган анжуман навоийликларни ҳам шукуҳли муҳитда бирлаштирди.

Ўзаро суҳбат ва мулоқотларда мамлакатимизда инсон омилига юксак еътибор берилаётгани, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, инсон қадр-қиммати, унинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга имконият яратиб бериш устувор вазифага айлангани бот-бот таъкидланди.

Ёши улуғ отахон ва онахонларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-еҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирди. Ел-юрт равнақи йўлида мамлакатимиз раҳбарига яқин кўмакчи, камарбаста бўлиш лозимлиги уч авлодга мансуб юртдошларимиз ўртасида кечган самимий суҳбатлар бош мавзусига айланди.

Умуман, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари, бошқа қатор лойиҳалар амалга оширилаётган натижасида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидаги қишлоқ ва маҳаллалар қиёфаси ўзгармоқда, халқнинг розилигига еришилмоқда. Розилик бўлган жойда еса барака, муваффақият бўлади.
Жонажон Ўзбекистонимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик муҳитини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бундай бебаҳо бойликни муттасил мазмунан бойитиб бориш масалалари анжуманда сўзга чиққанлар нутқида, дастурхон атрофидаги гурунгларда, ижро етилган куй-қўшиқ ва рақсларда ҳам алоҳида ажралиб турди. Она Ўзбекистон тараққиёти йўлида бир мушт бўлиб, давлатимиз раҳбарига таянч ва суянч бўлиб, яшаш, меҳнат қилиш, келгуси авлодларни шу руҳда камол топтириш муқаддас бурч екани бир овоздан баралла янгради.

Ўзбекистон Қаҳрамонлари, ватанимизнинг бошқа юксак мукофотларига лойиқ кўрилган турли соҳа вакиллари, ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтган отахон ва онахонлар, жамоатчиликнинг таниқли намояндалари, ёшлар вакиллари. Уларнинг мана шундай шукуҳли кун, файзли оқшомда бирга кечган онлари, олган олам-олам таассуротлари фотосуратларга муҳрланди. Чунки айнан шу кечада барча учун янги марралар белгилаб олинди, Янги Ўзбекистон учун янги ташаббуслар, ғоялар илгари сурилди. Улар еса шубҳасиз реал ҳаётий натижаларга айланиб, юртимизни тараққиётнинг янада баланд чўққиларига олиб чиқишга хизмат қилади.

 

Сўнги янгиликлар