Янгиликлар
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалда 19.10.2022

Давлат раҳбари бошчилигида 2022 йил 11 октябрь куни “Маҳаллаларни обод қилиш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар”га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш  мақсадида Қарши шаҳрида жойлашган маҳаллаларнинг маъмурий бинолари, уларнинг ён атрофларида гул ва дарахт кўчатларини экиш ҳамда гул уруғларини қадаш учун майдонларни тартибга  келтириш ишлари бошлаб юборилган.

Маҳаллалар инфратузилмасини тубдан яхшилаш бўйича таклифлар ўрганилди 18.10.2022

Фарғона вилояти Бешариқ туманида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими С.Мирзаев, "Нуроний" жамғармаси республикаси бошқаруви бўлим бошлиғи М. Умаров, вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари З. Ўринов ҳамда туман бўлимининг масъуллари бошчилигида йиғилиш ўтказилди. Унда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари, профлактик инспекторлар ва фоал нуронийлар иштирок этди.

Энди ҳар бир маҳалланинг ўз жамғармаси бўлади 16.08.2022

“Маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш ва молиявий имкониятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистонда энди нуронийлар ўртасида танлов ўтказилади ва энг юқори кўрсаткичли нуронийлар рағбатлантирилади 16.06.2022

Ҳар йили уч босқичли "Бир нуроний ўн ёшга масъул" танлови ўтказилади ва энг юқори кўрсаткичли нуронийлар "Нуроний" жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантирилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди.

Маҳалла вазирлиги қайта ташкил этилди. Ҳокимнинг маҳалла бўйича ўринбосари лавозими қисқартирилади 01.03.2022

Маҳалла масалалари бўйича вазифалар ҳокимлар зиммасига юклатилади, ҳоким ўринбосари лавозими қисқартирилади. Бу ҳақда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Ногиронлиги бўлган кексалар учун туристик йўлланма қиймати тўлаб берилади 02.06.2020

Вазирлар Маҳкамасининг 28.05.2020 йилдаги «Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 340-сон қарори билан I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар учун бепул саёҳат уюштириш бўйича имтиёз жорий этилди.