Янгиликлар
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалда 19.10.2022

Давлат раҳбари бошчилигида 2022 йил 11 октябрь куни “Маҳаллаларни обод қилиш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар”га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш  мақсадида Қарши шаҳрида жойлашган маҳаллаларнинг маъмурий бинолари, уларнинг ён атрофларида гул ва дарахт кўчатларини экиш ҳамда гул уруғларини қадаш учун майдонларни тартибга  келтириш ишлари бошлаб юборилган.

Юртбошимиз ташаббуси билан белгилаб берилган 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик”  давомида нафақат маҳаллалар, балки аҳоли яшаш хонадонларида ҳам мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари олиб борилади дейди, - Қарши шаҳар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб -  қувватлаш бўлими бошлиғи Н.Хонқулова. – Бу табиат мусаффолигини ортишига, экологик муҳитни янада яхшиланишида хизмат қилади.

Сўнги янгиликлар