Янгиликлар
Маҳаллалар инфратузилмасини тубдан яхшилаш бўйича таклифлар ўрганилди 18.10.2022

Фарғона вилояти Бешариқ туманида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими С.Мирзаев, "Нуроний" жамғармаси республикаси бошқаруви бўлим бошлиғи М. Умаров, вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари З. Ўринов ҳамда туман бўлимининг масъуллари бошчилигида йиғилиш ўтказилди. Унда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари, профлактик инспекторлар ва фоал нуронийлар иштирок этди.

Ушбу йиғилишда кўзда тутилган асосий масала маҳаллаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, аҳолини кайфиятига таъсир этувчи бирламчи муаммолар, "Ташаббусли бюджет" платформасидан мақсадли фойдаланиш, шунингдек, бу борадаги амалий ишларга маҳаллаларнинг бешталиги бир мушт бўлиб, нуроний отахону онахонлар билан ҳамжиҳатликда ишлашларидан иборат. Якунда маҳалла тизимини тубдан такомиллаштириш, унинг инфратузилмасини янада яхшилаш борасида амалий тавсиялар берилди.

Сўнги янгиликлар