Ўзбекистон “Ветеран” жангчи фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ташкил топганлигининг 29 йиллиги ҳамда Чекланган контингент ҳарбий қисмларини Афғонистон ҳудудидан олиб чиққанлиги муносабати билан тадбир ташкил этилди. 1979-1989 йиллар давомида афғон юртига минглаб ватандошларимиз ҳарбий хизматга ва меҳнатга сафарбар этилган. Унда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳудудидан ҳарбийлар, милиция, махсус хизматлар ва фуқаролар меҳнат отрядларини ҳисобга олган ҳолда Республикамиздан 850 мингдан ортиқ киши иштирок этган. Хусусан, жангларда Чуст туманидан ҳам 420 нафар йигитлар иштирок этди, 12 нафар жангчилар жанг майдонларида ҳалок бўлишди ва 408 нафари қайтиб келган.
Чуст туманидаги тантаналар мажмуасида Афғон жангчилари ҳамда нуронийлар учун дастурхон ёзилди. Уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.