Германия Федератив Республикаси “Ханнс Зайдел” жамғармаси делегация аъзолари жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси ваколатхонаси офис раҳбари Жавҳар Дўстов ва "Ханнс Зайдел” жамғармасининг Ўрта Осиё бўйича раҳбари жаноб Макс Георг Майер маҳалла тизимини такомиллаштириш мақсадида Самарқандга ташриф буюрди. Вилоятда маҳалла тизимида олиб борилаётган амалий ишлар билан яқиндан танишиб ўз фикр мулоҳазаларини баён этди.
Дастлаб меҳмонлар маҳалла раислари ўқув маркази фаолияти билан танишишди.
Бу ерда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчиси, ҳотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиларини ўқитишда яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, делегация аъзолари "Маҳалла ўқув маркази"да яратилган шарт-шароитлар ҳамда тизим ходимларини малакасини оширишда кўплаб имкониятлар яратилганлиги тизимда ўз самарасини беришини таъкидлаб ўтишди.