Янгиликлар
Фахрийлар саноат зонасида 09.03.2023

"Уч авлод учрашуви" иштирокчилари "Баркамол авлод" ёшлар кичик саноат зонасида бўлдилар. Дастлаб "Master class dizayn" МЧЖда бўлиб бежирим поябзаллар ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар. Лойиҳа қиймати қарийб 15 млрд. сўм бўлган корхона йилига 10 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаради. Бунинг учун 300 нафарга яқин ҳунарманд ёшлар ишли бўлади.

Корхонада нуронийлар иш ўрганувчи ёшлар билан суҳбатлашдилар. Уларга ҳалол меҳнат, кетмас давлат эканини тушунтирдилар.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси Наманган шаҳар бўлими раҳбари Анваржон Насриддинов ташриф буюрганлар эътиборини "Баркамол авлод" ёшлар кичик саноат зонаси кўрсаткичларига қаратди. Қарийб 10 гектар майдонни эгаллаган саноат зонасида 46 та лойиҳа бор. Уларнинг 18 таси ўз фаолиятини бошлаган. 

 Жумладан, "Sifat yogʻoch" МЧЖда ҳозирда 70 нафардан зиёд йигит-қиз ишламоқда. Ишчилар сони 150 нафарга етиб, тўла қувват билан ишланса йилига 31 млрд.сўмлик мебел маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Сўнги янгиликлар