Янгиликлар
ҚАҲРАМОНЛАР ИБРАТИ 03.03.2023

Наманган Давлат Университетида ўтказилган "уч авлод учрашуви"

Узоқ йиллар давомидаги самарали меҳнатлари билан мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига, маънавий-маърифий соҳалар ривожига муносиб ҳисса қўшган ва айни пайтда ҳам мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган нуронийларнинг ёшлар тарбиясидаги роли ниҳоятда катта, Кекса авлод вакилларининг ҳаёт йўли ҳақидаги ҳикоялари, маслаҳат ва ўгитлари орқали ёшларни ватанпарварлик руҳида билимли, салоҳиятли ва янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида муносиб хизмат қиладиган кадрлар қилиб тарбиялашда ёшларда она Ватанга муҳаббат, садоқат руҳини шакллантиришда беқиёс аҳамият эга эканини мамлакатимиз раҳбари ҳам тез-тез таъкидлайдилар.

 

Наманган Давлат Университетида ўтказилган уч авлод учрашуви айни шу мақсад йўлида ташкил этилди. Президентимизнинг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилган учрашувда Ўзбекистон қаҳрамонлари Халчахон Мирзаева ҳамда Ойшахон Қўчқорова ҳамда профессор ўқитувчилар, кенг жамоатчилик вакиллари, талабалар иштирок этди.

Учрашувда меҳмонлар сўнгги йилларда мамлкатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларни амалга оширишда ҳар бир фуқаронинг ижтимоий фаоллиги жуда муҳим эканлигини алоҳида таъкидладилар.

Ўзбекистон қаҳрамонлари ўзларининг узоқ йиллик касбий маҳорати, ҳаётий тажрибалари хусусида ёшларга ҳикоя қилиб бердилар. Улар юртимизда инсон қадрининг улуғлиги, кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган ҳурмат ва эътиборни шукроналик билан эътироф этдилар.

Учрашувда талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Бу каби учрашувлар ёшларнинг ҳар соҳада пешқадам ва етук шахс бўлишлари учун замин яратади. Уларнинг ибратли ҳаёт йўллари келгуси авлод вакиллари учун катта мактаб вазифасини ўтайди.

Сўнги янгиликлар