Байрам тадбирига "Маърифат" ва "Жингавуз" маҳалларидаги оқила аёллар ҳаракати фаолари ва ёши улуғ фахрий онахонлар таклиф этилди.
Халқ депутатлари вилоятКенгаши депутати Муборак Жуманиёзова ва O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Азада Базарбаевалар тадбир иштирокчиларини 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий қутлади. Оила ва жамиятни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги муносиб хизматлари эътироф этилиб, уларга партиянинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир давомида онахонлар ва аёллар учун мактаб ўқувчилари томонидан байрам дастури, куй-қўшиқлар намойиш этилди.