Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ 09.03.2023

"УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ".

Бугун "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги "Грант Султан" базмгоҳида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаравон яшайлик" шиори остида " Уч авлод учрашуви" тадбири бўлиб ўтмоқда. Тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов ва Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш  "Нуроний" жамғармаси раиси ўринбосари М.Умаров сўзга чиқиб барчани ушбу тадбир билан муборакбод этдилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, тадбир аввалида ташриф буюрган уч авлод вакиллари кўҳна "Боқий шаҳар" га олиб борилди. 
Тадбир ҳақида тўлиқ маъ лумотларни кейинги саҳифаларимиз орқаки бериб борамиз.

Yuqorida ta'kidlaganimizdek  "Nuroniy" jamg'armasi viloyat bo'limi tashabbusi bilan o'tkazilgan bu tadbir kutarinki ruhda bo'lib o'tdi. Tadbirda 240 nafardan ortiq ishtirokchilar ishtirok etdilar.

Тадбир аввалида сосиалистик меҳнат қаҳрамоларидан марҳумлар Каттақурғонлик Ҳ.Нормуродов, Жомбойлик А.Ергашев, Иштихонлик М.Жураев ҳамда Пастдаргомлик Б.Кумаковларнинг ҳаёт тажрибалари акс эттирилган видеолавҳалар намойиш этилди.

Шунингдек, жамғарма тамонидан утган йилда амалга оширилган ишларининг қисқача ҳисоботи ҳам тасвирлар асосида намоиш этилди. Тадбирда нуронийларимиздан меҳнат фахрийлари А.Мардиев, Т, Худойназаров, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Х,Бобомуродова, "Зулфия" номидаги Давлат мукофоти cоҳибаси Ф,Худоёрова ва бошқалар сўзга чиқишиб мутабар кексаларнинг насиҳатлари, дуолари билан ҳаётимиз файзли, юртимиз тинч ва обод, хонадонларимизда қут-барака барқарорлиги, қариси бор уйнинг париси борлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Уч авлод вакиллари дастурхон атрофида бир пиёла чой устида дилдан суҳбатлашдилар.

Таниқли санъаткорлар ижросида куй, қўшиқ ва рақслар кечага янада файз бағишлади.
 Уч авлод вакилларининг барчаси жамғарманинг гул букетлари ва қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Бир сўз билан айтганда ушбу тадбир йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Сўнги янгиликлар