Янгиликлар
ХАЗОРАСП ТУМАНИДА “УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” БЎЛИБ ЎТДИ 04.03.2023

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан нуронийларнинг чуқур билими ва бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланган ҳолда навқирон авлод маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик руҳини янада мустаҳкамлаш, нуронийлар ва ёшларнинг узвий ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда "Уч авлод учрашуви" тадбирларини янгича мазмун-моҳият билан бойитган ҳолда ўтказиб бориш анъана тусини олди. “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви, ҳудудлардаги “Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари” ҳамда “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик тузилмаси ташаббуси билан ўтказиб келанётган “Уч авлод учрашуви” маърифий тадбирлари шукуҳи бутун мамлакатимиз ҳудудларини қамраб олди.

Хоразм вилояти Хазорасп тумани Шовот маҳалласидаги 8-мактабда ташкил этилган “Уч авлод учрашуви”да “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик тузимаси фаоллари бўлган нуроний онахонлар, меҳнат фахрийлари ва ёшлар иштирок этди. 
Қизиқарли маърифий суҳбат шаклида ўтган учрашувда ёшлар ўз истеъдоди, ютуқларини намойиш этишди. Узоқ йиллар эл-юрт равнақи йўлида хизмат қилган кекса авлод вакиллари ёшларга илмли-маърифатли бўлиб, эл-юрт хизмаига бел боғлаш шарафли юмуш эканини бой ҳаётий тажрибалари асосида тушунтириб беришди.

Сўнги янгиликлар