Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 мартдаги "Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-167-сон қарори 7-а банди ижроси юзасидан Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳамда Жамғарма маблағларининг сарфланиши, шу жумладан маблағ олувчилар ва хизматлардан фойдаланганлар тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда тайёрланмоқда. Ушбу маълумотлар “Нуроний” жамғармасининг расмий веб-сайти ва платформасида мунтазам равишда жойлаштириб борилади.